platina.uz
Tashkent Content Market — 4–5 fevral 2027, tcm.uz
Жамият

Миллий биофармацевтика илмий-тадқиқот институтида докторантлар учун илмий семинар бўлиб ўтади

Анжуманда маҳаллий ва хорижий мутахассислар биотехнология, фармацевтика ва биоинформатика соҳасидаги замонавий ишланмалар билан ўртоқлашадилар.

Миллий биофармацевтика илмий-тадқиқот институтида докторантлар учун илмий семинар бўлиб ўтади

2026 йил 30 октябрь куни Миллий биофармацевтика илмий-тадқиқот институтида тадқиқотчилар ва докторантлар учун муҳим илмий семинар бўлиб ўтади.

Анжуманда маҳаллий ва хорижий мутахассислар биотехнология, фармацевтика ва биоинформатика соҳасидаги замонавий ишланмалар билан ўртоқлашадилар.

Тадбир дастуридан ўрин олган асосий маърузалар:

  • «Вакциналар ва биотехнология учун сиртқи дисплей платформаларини яратиш» — Глоремза Аҳмадиан, PhD (Генетик муҳандислик ва биотехнология лабораторияси мудири);
  • «Терини ҳимоя қилишда ўсимликларнинг иккиламчи метаболитлари» — Сана Уллаҳ, PhD (Табиий бирижмалар кимёси лабораторияси мудири);
  • «Ўзак ҳужайралар: асосий тушунчалардан биотиббиёт ва фармацевтикада қўллаш истиқболларигача» — Сенем Симсек, PhD (Структуравий оқсиллар лабораторияси мудири);
  • «Экспериментал тадқиқот воситалари: асосий лаборатория усулларини танлаш ва мувофиқлаштириш» — Муслимбек Поёнов, MSc (Фармакокинетика ва фармакогеномика лабораторияси мудири);
  • «Биоинформатика: биологик маълумотлардан амалий билимларгача» — Аҳрорбек Аҳмедов, MD, MSc (катта илмий ходим).

Тадбир ўтказилиш вақти ва манзили:

  • Сана: 2026 йил 30 октябрь (жума)
  • Вақт: Soat 15:00
  • Манзил: «BioPharma City» биноси, 2-қават, 1-конференция зали.
Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid