platina.uz
Tashkent Content Market — 4–5 fevral 2027, tcm.uz
Жаҳон

Германияда Гитлерга тегишли қароргоҳ ёниб кетди

​Германия полицияси бинога қасддан ўт қўйилган бўлиши мумкин деб тахмин қилмоқда. Воқеа жойида бир мотоциклчи гумонланувчи сифатида ҳибсга олинган.

Германияда Гитлерга тегишли қароргоҳ ёниб кетди

Германияда Адолф Гитлернинг собиқ қароргоҳи бўлган Kehlsteinhaus, шунингдек, "Бургут уяси" номи билан ҳам танилган жойда ёнғин содир бўлди.

Bild нашри хабар беришича, нацистлар етакчисининг қароргоҳи бўлиб хизмат қилган бино бутунлай аланга ичида қолган.

​Германия полицияси бинога қасддан ўт қўйилган бўлиши мумкин деб тахмин қилмоқда. Воқеа жойида полиция бир мотоциклчини гумонланувчи сифатида ҳибсга олган.

​Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғин пайтида бинода ҳеч ким бўлмаган ва ҳеч ким жароҳатланмаган. Ёнғиндан чиққан ёруғлик бир неча километр узоқликда кўриниб турган.

Полиция вакили Лиза Майернинг таъкидлашича, ўт ўчирувчилар 1834 метр баландликда жойлашган иншоотга кириш имкони йўқлиги сабабли ёнғинни ўчиришда қийналмоқда, деб хабар беради Agence France-Presse.

​Бино 1937-1938 йилларда Гитлер учун қароргоҳ сифатида қурилган, бироқ диктаторнинг ўзи у ерга жуда камдан-кам ташриф буюрган. Иншоот Иккинчи Жаҳон урушидан деярли зарар кўрмаган. Бугунги кунда мажмуа Бавария федерал штатига тегишли ва унинг ҳудудида тарихий кўргазма жойлашган.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid