platina.uz
Tashkent Content Market — 4–5 fevral 2027, tcm.uz
Жамият

Тошкентда қарийб 2 минг фуқаронинг мулкка бўлган ҳуқуқи эътироф этилди

Шундан сўнг улар уй-жойни олди-сотди қилиш, ҳадя этиш, мерос қолдириш, банк кредитлари учун гаров сифатида расмийлаштириш, мулк билан боғлиқ бошқа ҳуқуқларни қонуний амалга ошириш имкониятига эга бўлди.

Тошкентда қарийб 2 минг фуқаронинг мулкка бўлган ҳуқуқи эътироф этилди

Узоқ йиллар давомида айрим фуқароларимиз ўзлари яшаб келаётган уй-жойлари, фойдаланиб келаётган ер майдонлари ҳамда бунёд этган бино-иншоотларига нисбатан ҳуқуқларини расмийлаштира олмай, кўп саволлар ва муаммолар билан яшаб келишди.

Ўзбекистон Республикасининг ЎРҚ-937-сонли Қонуни ана шундай узоқ йиллик муаммоларга ечим бўлди.

Халқ депутатлари Тошкент шаҳри Кенгашининг навбатдаги сессиясида Давлат кадастрлари палатаси Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан амалга оширилган хатлов ишлари натижасига кўра, яна 921 нафар фуқаронинг якка тартибдаги уй-жойлари, улар жойлашган ер участкаларига нисбатан эгалик ҳуқуқлари эътироф этилди.

Шу тариқа, Тошкент шаҳрида “Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида”ги Қонун ижроси бўйича ҳуқуқлари эътироф этилган фуқаролар сони 1 848 нафарга етди.

Бу кўрсаткич шунчаки ҳисоботдаги қуруқ рақамлар эмас. Бу — йиллар давомида ҳужжат сабаб сарсон бўлган оилаларнинг хотиржамлиги, рўёбга чиққан орзулари ҳамда кадастр соҳаси фидойиларининг туну кун олиб борган машаққатли меҳнати маҳсулидир.

Мазкур халқчил Қонун фуқароларга ўз уй-жойларига бўлган ҳуқуқларини белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказиш имконини беради.

Шундан сўнг улар уй-жойни олди-сотди қилиш, ҳадя этиш, мерос қолдириш, банк кредитлари учун гаров сифатида расмийлаштириш, мулк билан боғлиқ бошқа ҳуқуқларни қонуний амалга ошириш имкониятига эга бўлади.

Ҳар бир эътироф этилган ҳуқуқ — фуқаролар хотиржамлиги, оилалар фаровонлиги ва қонуний манфаатлар ҳимоясининг муҳим ифодасидир.
Маълумот ўрнида: бугунги кунга қадар кадастр муҳандислари томонидан пойтахт маҳаллаларида жойлашган 92 000 дан зиёд кўчмас мулк объекти тўлиқ хатловдан ўтказилди.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid