Курьерни ҳақорат қилган ресторан ходимига маъмурий иш очилди
Пойтахт ИИББга кўра, Brasserie Park ресторани пиёдалар йўлагининг бир қисмини ноқонуний равишда ўз ҳудудига қўшиб олган.

Тошкентда курьерни ҳақорат қилган ресторан ходимига маъмурий иш очилди.
Пойтахт ИИББга кўра, Brasserie Park ресторани пиёдалар йўлагининг бир қисмини ноқонуний равишда ўз ҳудудига қўшиб олган.
17 ёшли йигит шу йўлакдан скутерда ўтмоқчи бўлганида, ресторан ходими уни тўхтатишга уринган.
Шундан сўнг 36 ёшли шахсга нисбатан майда безорилик бўйича маъмурий баённома тузилиб, ҳужжатлар судга юборилди.
Бундан ташқари, ҳокимлик рестораннинг пиёдалар йўлагида ташкил этилган ёзги майдончаси олиб ташланганини маълум қилди.
Кейинчалик ресторан ходими ҳам курьердан кечирим сўради.





