platina.uz
Tashkent Content Market — 4–5 fevral 2027, tcm.uz
Сиёсат

Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Озарбайжонга боради

Мамлакатимиз етакчиси Боку шаҳрида бўлиб ўтадиган Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгашнинг еттинчи саммитида иштирок этади. Саммит доирасида Президент хорижий делегациялар раҳбарлари билан қатор икки томонлама учрашувлар ўтказади.

Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Озарбайжонга боради

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиевнинг таклифига биноан 14-15 октябрь кунлари амалий ташриф билан ушбу мамлакатда бўлади.

Мамлакатимиз етакчиси Боку шаҳрида бўлиб ўтадиган Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгашнинг еттинчи саммитида иштирок этади.

Озарбайжон раислигида ўтказиладиган форум кун тартибидан Осиё қитъасида ишонч, тинчлик ва хавфсизликни мустаҳкамлаш ҳамда Кенгашнинг институционал ривожланишини янада такомиллаштиришга оид долзарб масалалар ўрин олган.

Транспорт боғлиқлигини ривожлантириш, рақамлаштириш, барқарор иқтисодий ўсиш ва бошқа устувор йўналишларда амалий ҳамкорликни кенгайтириш истиқболлари кўриб чиқилади.

Иштирокчилар минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашадилар.

Тадбир якунлари бўйича Боку декларацияси ҳамда Ташкилотнинг роли ва самарадорлигини оширишга қаратилган қарорлар тўпламини қабул қилиш режалаштирилган.

Саммит доирасида Президент Шавкат Мирзиёев хорижий делегациялар раҳбарлари билан қатор икки томонлама учрашувлар ўтказади.

Таъкидлаш жоиз, ОҲИЧК Осиёда ҳамкорликни мустаҳкамлаш, тинчлик, хавфсизлик ва барқарорликни таъминлашга қаратилган халқаро форум ҳисобланади. Ҳозирги вақтда Кенгаш қитъа ҳудуди ва аҳолисининг қарийб 90 фоизини ташкил этувчи 28 та давлатни бирлаштирган.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid