platina.uz
Жамият

"Ажал араваси": 9 ой ичида мопед ва скутерлар иштирокидаги ЙТҲларда 89 киши ҳалок бўлди

2025 йил давомида мопед ва скутер ҳайдовчилари томонидан йўл ҳаракати қоидаларини бузиш билан боғлиқ қарийб 300 та ҳолат аниқланган бўлса, 2026 йилнинг ўтган даврида бу кўрсаткич 4 312 тага етган.

"Ажал араваси": 9 ой ичида мопед ва скутерлар иштирокидаги ЙТҲларда 89 киши ҳалок бўлди

2026 йилнинг 9 ойи давомида мопед ва скутерлар иштирокида 563 та йўл-транспорт ҳодисаси қайд этилган. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабар берди.

Ушбу аварияларда 488 нафар шахс тан жароҳати олган, 89 киши ҳалок бўлган.

2025 йил давомида мопед ва скутер ҳайдовчилари томонидан йўл ҳаракати қоидаларини бузиш билан боғлиқ қарийб 300 та ҳолат аниқланган бўлса, 2026 йилнинг ўтган даврида бу кўрсаткич 4 312 тага етган.

Шунингдек, 162 та ҳолатда мопед ва скутер ҳайдовчилари ҳам тегишли ҳужжатларсиз, ҳам маст ҳолатда бўлгани аниқланган.

Мазкур рақамлар мопед, скутер ва кичик ҳажмли мототранспорт воситаларини бошқаришда хавфсизлик талабларини кучайтириш заруратини кўрсатмоқда, дейилади хабарда.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid