platina.uz
Жамият

264 нафар шахс Ўзбекистон фуқаролигига қабул қилинди

Сурхондарё вилоятида 90 нафар, Тошкент вилоятида эса 48 нафар фуқаролиги бўлмаган шахс паспортлар топширилди. 

264 нафар шахс Ўзбекистон фуқаролигига қабул қилинди

Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон мустақиллигининг 35 йиллиги арафасида 264 нафар шахсни Ўзбекистон фуқаролигига қабул қилиш тўғрисидаги фармонни имзолади.

Тошкент вилояти ҳокимлигида ўтказилган тадбирда Ўзбекистон фуқаролигига қабул қилинган 48 нафар шахсга паспортлар тантанали равишда топширилди.

Президент фармони асосида Навоий вилоятида доимий яшовчи фуқаролиги бўлмаган икки нафар шахс Ўзбекистон Республикасининг тўлақонли фуқароларига айланди.

Навоий вилояти ҳокими Нормат Турсунов уларга Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг паспортларини тантанали равишда топширди.

Фуқароликка қабул қилинганлардан бири — Валиахметов Анас Илдусович 1965 йилда Навоий вилоятида туғилган. У 2017 йилда Россия Федерациясидан Ўзбекистонга кўчиб келиб, 9 йил давомида фуқаролиги бўлмаган шахс мақомида яшаб келган.

Сурхондарё вилоятида доимий истиқомат қилувчи 90 нафар фуқаролиги бўлмаган шахс ҳам Президентнинг 2026 йил 25 августдаги фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилинди.

Маълумот учун, Ўзбекистон мустақилликка эришганидан кейин 1991–2007 йиллар оралиғида 482 нафар фуқаролиги бўлмаган шахс Ўзбекистон фуқаролигига қабул қилинган. 2007–2016 йиллар давомида эса фуқароликка қабул қилиш ҳолатлари қайд этилмаган.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid