Меҳнат фахрийси Абдусаттор Қурбоновнинг фаолияти ҳақиқий қаҳрамонлик сифатида эътироф этилди
Пахтачилик ва ғаллачиликда мактаб яратган наманганлик Илҳом Зиёвуддинов, ипак қуртини баҳор, ёз ва куз мавсумида парваришлаб, юқори ҳосил олаётган бухоролик пиллакор Жамила Худойбердиева, чорвачиликда илғор технология ва замонавий ёндашувларни жорий қилаётган қорақалпоғистонлик Эсенбай Айтимуратов ҳамда самарқандлик ирригатор Асланқул Каримқуловнинг хизматлари ҳам муносиб баҳоланди.

Сурхондарёлик меҳнат фахрийси Абдусаттор Қурбоновнинг чўлларни ўзлаштириб, деҳқончиликни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси ҳақиқий қаҳрамонлик сифатида эътироф этилди.
Бекобод металлургия комбинатида узоқ йиллардан буён пўлат эритувчи вазифасида ишлаётган Ғуломжон Туроновнинг “Хизмат кўрсатган саноат ходими” фахрий унвони билан тақдирлангани бутун металлурглар меҳнатининг эътирофидир.
Пахтачилик ва ғаллачиликда юксак натижага эришиб, ўз мактабини яратган наманганлик Илҳом Зиёвуддинов, ипак қуртини баҳор, ёз ва куз мавсумида парваришлаб, юқори ҳосил олаётган бухоролик пиллакор Жамила Худойбердиева, чорвачиликда илғор технология ва замонавий ёндашувларни жорий қилаётган қорақалпоғистонлик Эсенбай Айтимуратов ҳамда сув йўқотишларини камайтиришга ҳисса қўшаётган самарқандлик ирригатор Асланқул Каримқуловнинг хизматлари ҳам муносиб баҳоланди.
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ва Самарқанддаги Имом Бухорий мажмуасини безатган уста-наққош Сатторхўжа Тўхтахўжаевга “Хизмат кўрсатган қурувчи” фахрий унвони берилди.
