platina.uz
Сиёсат

Илҳом Алиев Ўзбекистонга давлат ташрифи билан келади

Озарбайжон президенти мамлакатлар ўртасидаги сиёсий мулоқот жуда юқори даражада эканини таъкидлаган. 

Илҳом Алиев Ўзбекистонга давлат ташрифи билан  келади

Озарбайжон президенти Илҳом Алиев Ўзбекистонга давлат ташрифи билан келади. Алиев бу ҳақда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги (ЎзА)га берган интервюсида маълум қилган.

“Икки қардош мамлакат – Озарбайжон ва Ўзбекистон ўртасидаги муносабатлар умумий тарих, маданият, тил ва маънавий қадриятларга, шунингдек, халқларимизнинг асрдан-асрга, авлоддан-авлодга ўтиб келаётган бирлиги, ҳамжиҳатлиги ва чуқур ўзаро ҳамдардлигига асосланган.

Ушбу мустаҳкам пойдеворга қурилган давлатлараро муносабатлар сўнгги йилларда мисли кўрилмаган ривожланиш даврига кирди, энг юқори даражага – иттифоқчилик даражасига кўтарилди ва мутлақо янги маъно касб этди”, деди Озарбайжон раҳбари ташриф олдидан суҳбатда икки томонлама муносабатларнинг ҳозирги ҳолати ва ривожланиш истиқболларини баҳолар экан.

“Шавкат Миромонович Мирзиёев ,билан ўртамиздаги самимий дўстлик, ўзаро ҳурмат ва ишонч озарбайжон-ўзбек биродарлигини мустаҳкамлашда, давлатлараро алоқаларни ҳозирги даражага кўтаришда ва иттифоқимизни ривожлантиришда алоҳида рол ўйнайди. Президент Мирзиёевнинг мамлакатларимиз ўртасидаги биродарлик, бирлик ва иттифоқ йўлидаги тинимсиз ва қатъиятли фаолияти Озарбайжонда унга чуқур ҳурмат ва меҳр-муҳаббат келтирди”, деди давлатимиз раҳбари.

"Мамлакатларимиз ўртасидаги сиёсий мулоқот жуда юқори даражада", дея баҳолади Илҳом Алиев.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid