platina.uz
Спорт

Президент Қирғизистонда сув-мотор спорти бўйича чемпионатнинг очилишида иштирок этди

Гран-при Халқаро сув-мотор спорти иттифоқи шафелигида ўтказилаётган “сувдаги Формула-1” номи билан машҳур бўлган F1H2O жаҳон чемпионатининг иккинчи босқичи ҳисобланади. 

Президент Қирғизистонда сув-мотор спорти бўйича чемпионатнинг очилишида иштирок этди

Норасмий Маслаҳат учрашуви доирасида Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон ва Тожикистон Президентлари Иссиқкўлда сув-мотор спорти бўйича Қирғизистон Гран-присининг тантанали очилиш маросимида иштирок этдилар.

Етакчилар мусобақа иштирокчилари ва меҳмонларини қутладилар.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев рафиқаси билан бирга спортчиларнинг саралаш пойгасини кузатди.

Гран-при Халқаро сув-мотор спорти иттифоқи шафелигида ўтказилаётган “сувдаги Формула-1” номи билан машҳур бўлган F1H2O жаҳон чемпионатининг иккинчи босқичи ҳисобланади. Мусобақаларда ҳар йили турли мамлакатлардан профессионал жамоа ва спортчилар иштирок этади. Жаҳон чемпионати босқичи Марказий Осиёда илк бор ўтказилмоқда.

Дастурдан машғулотлар, саралаш босқичи ҳамда соатига 220 километрдан ортиқ тезликда ҳаракатланувчи тезюрар қайиқлардаги асосий пойга ўрин олган.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid