Одил судлов академияси муассислигида халқаро илмий журнал таъсис этилди
"International Journal of Justice" — бу дунё илм-фани ва миллий ҳуқуқий тажрибани уйғунлаштирувчи, илғор илмий ғоялар алмашинуви, халқаро ҳамкорлик ва инновацион тадқиқотлар учун янги академик платформадир.

Одил судлов академияси муассислигида "International Journal of Justice" халқаро илмий журнали таъсис этилди.
Эндиликда профессор-ўқитувчилар, илмий изланувчилар, магистрантлар ва ҳуқуқшунослар ўз илмий мақолаларини халқаро академик майдонга олиб чиқа оладилар.
Шунингдек, хорижий олимлар билан илмий ҳамкорликни кенгайтириш ҳамда замонавий ҳуқуқий тадқиқотлар натижаларини жаҳон илмий ҳамжамиятига тақдим этиш имкониятига эга бўладилар.