ЖЧ плей-оффига чиққан 13 жамоа номи маълум бўлди
Бразилия ва Мексика йирик ғалабага эришди, Жанубий Корея ЖАРга ютқазиб қўйди.

"А" гуруҳининг 3-тур баҳслари якунланди.
Мусобақа мезбонларидан ҳисобланмиш Мексика сўнгги турда Чехияга қарши баҳс олиб борди ва 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Иккинчи учашувда эса Жанубий Корея ЖАРга қарши майдонга тушди. Баҳс африкаликларнинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
"А" гуруҳида Мексика 100 фоизлик натижа билан гуруҳда биринчи ўринни эгаллади. Иккинчи ўриндан эса ЖАР терма жамоаси жой олди. Африкаликлар ушбу гуруҳда 4 очко тўплашди. Жанубий Корея термаси жамоаси 3 очко билан гуруҳда учинчи бўлишган бўлса, чехияликлар 1 очко билан гуруҳда сўнгги ўринни эгаллашди.
Чехия — Мексика 0:3
Голлар: Чавес 55, Кинонес 61, Фидальго 90+4
ЖАР — Жанубий Корея 1:0
ЖЧ-2026нинг "B"гуруҳида 3-тур ўйинлари якунига етди.
Босния ва Герцеговина - Қатар 3:1
Голлар: Алайбегович 29, Абунада 34 (автогол), Махмич 80 - Ал Ҳайдос 42.
Швейцария - Канада 2:1
Голлар: Варгас 46, Манзамби 57 - Давид 76.
ЖЧ-2026 мусобақасининг "C" гуруҳи якунланди.
Сўнгги Турда Бразилия Шотландияга қарши баҳс олиб борди ва 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Бразилия таркибида Неймарнинг майдонга тушганини алоҳида таъкидлаш лозим.
Гуруҳнинг иккинчи баҳсида эса Марокаш ва Гаити ўртасида бўлиб ўтди. Шиддатли кечган баҳсда Африка жамоаси 4:2 ҳисобида ғалаба қозонди.
Плей-офф йўлланмасини нақд қилганлар: Мексика, АҚШ, Германия, Аргентина, Франция, Норвегия, Колумбия, Канада, Швейцария, Бразилия, Марокаш, Босния ва Герговина, ЖАР.
