platina.uz
Жамият

Шаҳарсозлик реновациясини амалга ошириш асослари белгиланди

Турар ва нотурар жойларнинг эскирганлиги, яшаш ва фойдаланиш учун яроқсиз бўлиб, авария ҳолатига келиб қолганлиги реновацияга сабаб бўла олади. 

Шаҳарсозлик реновациясини амалга ошириш асослари белгиланди

Шаҳарсозлик реновацияси соҳасидаги муносабатлар тартибга солинди.

“Шаҳарсозлик реновацияси тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ–1149-сон, 10.06.2026 й.) қабул қилинди.

Қонунга кўра, шаҳарсозлик реновациясини амалга ошириш учун қуйидагилар асос бўлади:

- шаҳарсозлик реновацияси ҳудудида жойлашган турар ва нотурар жойларнинг эскирганлиги, яшаш ва фойдаланиш учун яроқсиз бўлиб, авария ҳолатига келиб қолганлиги;

- ҳудуд аҳолисининг ижтимоий ҳаётига жиддий таъсир қиладиган ҳолатларнинг мавжудлиги.

Шаҳарсозлик реновацияси қуйидаги турлардан иборат:

- мавжуд объектни асосий конструкциясини ўзгартирмасдан реконструкция қилиш;

- мавжуд объектни бузиш ва бўшаган ер участкасида бузилган объект тоифасидаги янги объектни қуриш;

- яшил ҳудудларни ва бошқа ҳудудий зоналарни ташкил этиш.

Шаҳарсозлик реновациясини амалга ошириш бўйича таклиф қуйидаги субъектлар ташаббусига кўра киритилиши мумкин:

- давлат ташаббусига кўра;

- ҳуқуқ эгаларининг ташаббусига кўра;

- учинчи шахсларнинг ташаббусига кўра.

Вазирлар Маҳкамаси ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузурида шаҳарсозлик реновациясини қўллаб-қувватлаш жамғармалари ташкил этилади.

Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 6 ой ўтгач кучга киради. Реновацияни амалга оширишда мулк эгаларининг розилиги олиниши лозим.

Қонунга кўра, ҳуқуқ эгалари билан очиқ муҳокама реновация лойиҳасининг концепцияси ишлаб чиқилган кундан эътиборан 2 ой ичида ўтказилади.

Очиқ муҳокамада объектларни реновация лойиҳасига киритиш учун ҳар бир объект эгаларининг камида 4/5 қисмининг нотариал тасдиқланган ёзма розилигини олиш реновацияни амалга оширишнинг мажбурий шартларидан биридир.

Ҳуқуқ эгаси реновация лойиҳасини амалга оширишда ўз хоҳишига кўра компенсация олиши ёки ҳисса қўшувчи сифатида иштирок этиши мумкин.

Компенсация қуйидаги шаклларга эга бўлган кетма-кетликда бўлиши мумкин:

- шаҳарсозлик реновацияси амалга ошириладиган ҳудудда янги қуриладиган турар ва нотурар жой тоифасидаги объектни мулк қилиб бериш;

- бошқа жойдан турар ва нотурар жой тоифасидаги объектни мулк қилиб бериш;

- пул маблағлари;

- келишув битимида назарда тутилган бошқа шакллар.

Маълумот учун: ҳуқуқ эгаси – шаҳарсозлик реновацияси ҳудудида жойлашган кўчмас мулк объектларининг эгалари бўлган жисмоний ёки юридик шахс.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid