platina.uz
Маданият

Шавкат Мирзиёев марҳум ижодкорларни тақдирлади

Ҳаёти давомида унутилмас хизмат қилиб, сермазмун умри ва юксак инсоний фазилатлари билан эл-юрт хотирасидан чуқур жой эгаллаган марҳум ижодкорлар мукофотланди.

Шавкат Мирзиёев марҳум ижодкорларни тақдирлади

Умри давомид санъат ва адабиёт соҳаларини ривожлантиришга беқиёс ҳисса қўшган, жамиятимизда эзгулик ва меҳр-оқибат, ватанпарварлик ва бағрикенглик тамойилларини қарор топтириш йўлида унутилмас хизмат қилиб, сермазмун ҳаёти ва юксак инсоний фазилатлари билан эл-юрт хотирасидан чуқур жой эгаллаган қуйидаги марҳум ижодкорлар мукофотланди:

«Буюк хизматлари учун» ордени билан

  • Аббосов Шуҳрат Солихович - Ўзбекистон Республикаси халқ артисти, кинорежиссёр

  • Аъзамов Ғани - Ўзбекистон Республикаси халқ артисти, актёр

  • Ёқубов Одил - Ўзбекистон Республикаси халқ ёзувчиси

  • Садриева Зайнаб - Ўзбекистон Республикаси халқ артисти, актриса

  • Умаров Ҳамза - Ўзбекистон Республикаси халқ артисти, актёр

  • Юнусов Обиджон - Ўзбекистон Республикаси халқ артисти, актёр

«Эл-юрт ҳурмати» ордени билан

  • Ҳошимов Ўткир - Ўзбекистон Республикаси халқ ёзувчиси

«Фидокорона хизматлари учун» ордени билан

  • Зуннунова Саида - Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими, шоира ва ёзувчи

  • Ҳамидова Манзура - Ўзбекистон Республикаси халқ артисти, актриса

  • Ҳотамов Орифхон - Ўзбекистон Республикаси халқ ҳофизи

«Меҳнат шуҳрати» ордени билан

  • Алихўжаев Ўлмас - Ўзбекистон Республикаси халқ артисти, актёр

  • Болтаева Икрома - Ўзбекистон Республикаси халқ артисти, актриса

  • Ёқубова Марям - Ўзбекистон Республикаси халқ артисти, актриса

  • Зокиров Жамшид Каримович - Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист, актёр

  • Нурматов Ҳожиакбар - Ўзбекистон Республикаси халқ артисти, актёр

  • Отахонов Очилхон - Ўзбекистон Республикаси халқ ҳофизи

  • Раҳматов Диас Ниғматович - Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист, актёр

  • Ризаева Юлдуз - Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист, актриса

  • Саиджонов Ўлмас - Ўзбекистон Республикаси халқ ҳофизи

  • Тожиев Тўлқин Жўраевич - Ўзбекистон Республикаси халқ артисти, актёр

«Дўстлик» ордени билан

  • Ғоипов Даврон - эстрада хонандаси

  • Мамадалиев Расулқори - хонанда ва созанда

  • Ртвеладзе Эдуард Васильевич - академик, археолог ва санъатшунос олим

  • Садуллаев Санжар Лутфуллаевич - дубляж актёри

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid