Ўзбекистон U-17 сўнгги сонияларда финални қўлдан чиқарди
Осиё кубоги ярим финалида терма жамоа Японияга қарши пеналтилар сериясида имкониятни бой берди.

Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Осиё кубоги ярим финалида Японияга қарши майдонга тушди.
Ўйинда охиригача ҳисобда олдинда борган жамоа сўнгги сонияларда гол ўтказиб юборди.
Учрашувнинг 25-дақиқасида японлар Равшанбековга қўполлик ишлатди. Пеналтини Асилбек Алиев самарали ижро этди.
Биринчи бўлимнинг қолган дақиқаларида гол киритилмади. Иккинчи бўлимга қўшиб берилган дақиқаларга Япония ҳисобни тенглаштирди.
Пеналтилар серияси эса омадсиз бошланди. Охир-оқибат Ўзбекистон 3:2 ҳисобида мағлуб бўлди.
