Президентнинг ёқилғи-энергетика масалалари бўйича маслаҳатчиси тайинланди
Беҳзод Норматов Президент администрациясида шуъба мудири сифатида ишлаб келаётганди.

Беҳзод Норматов Президентнинг ёқилғи-энергетика масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Президент фармони эълон қилинди.
Беҳзод Норматов Президент администрациясининг Нефт-газ соҳасидаги ислоҳотларни жадаллаштириш бўйича лойиҳа офиси шуъба мудири сифатида ишлаб келаётганди.
У “Андижоннефт” АЖ бошқаруви раиси, Энергетика вазирлигининг Геология, нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият олиб борган. Бир муддат "Ўзтрансгаз"ни ҳам бошқарган.
Аввал Президентнинг ёқилғи-энергетика масалалари бўйича вакили лавозимида Алишер Султонов ишлаб келган.
