МКбанк раҳбари президентга янги технологиялар ҳақида маълумот берди
Шавкат Мирзиёев “Қува Агростар” корхонаси эришган натижаларни юқори баҳолади.

Президент Шавкат Мирзиёев Фарғона вилоятига ташрифи чоғида “Қува Агростар” корхонаси фаолияти билан танишди.
Микрокредитбанк АТБ инвестицияси ҳисобига ташкил этилган Қува туманидаги мазкур корхона йилига 12 турдаги 5 минг тонна маҳсулотни етиштиришдан тортиб, сақлаш, қайта ишлаш, қадоқлаш ва экспортгача бўлган жараёнларни ягона занжирда бирлаштирган.
Корхонанинг Италия, Испания, Германия ва Хитойдан келтирилган замонавий технологиялари ва Global GAP, ISO 22000, Halal ва HACCP каби халқаро сертификатлари маҳсулот сифати ва миллий брендга бўлган ишончни мустаҳкамлашга хизмат қилаётгани ҳақида давлат раҳбарига Микрокредитбанк АТБ бошқаруви раиси О.Бутаев батафсил маълумот берди.
Давлатимиз раҳбари “Қува Агростар” эришган натижаларни юқори баҳолади.
