platina.uz
Сиёсат

Президент 6 ҳокимнинг лавозимига лойиқлигини кўриб чиқишни топширди

Нурафшон шаҳар ҳокими бюрократия сабабли икки йилдан бери қурилишни бошлай олмаган тадбиркорга ёрдам бериш ўрнига қаердан бу маълумот Президент даражасигача етиб борганини қидириш билан оворалиги танқид қилинди.

Президент 6 ҳокимнинг лавозимига лойиқлигини кўриб чиқишни топширди

Айрим раҳбарлар тадбиркорнинг масаласини ҳал қилиши ўрнига ўзини четга олаётгани, муаммо республика даражасига чиқса, айбини беркитиш учун ўзини оқлаб юргани танқид қилинди.

Масалан, Нурафшон шаҳар ҳокими бюрократия сабабли икки йилдан бери қурилишни бошлай олмаган тадбиркорга ёрдам бериш ўрнига қаердан бу маълумот Президент даражасигача етиб борганини қидириш билан овора.

Ёки Ғузор, Нарпай, Урганч, Янгийўл, Чиноз (Салихов) туманлари ҳокимлари тадбиркорлик инфратузилмаси учун берилган тайёр пулга ҳалигача лойиҳа бошламагани кўрсатиб ўтилди. Ваҳоланки, бизнес инфратузилмасини яхшилаш учун ушбу туманларга бу йил республикадан қўшимча 262 миллиард сўм берилган.

Тегишли вилоятлар ҳокимларига номи айтилган туман ҳокимлари “аравасини торта олмаётган бўлса”, бугуннинг ўзида лавозимига лойиқлигини кўриб чиқиш топширилди.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid