Ўрта Чирчиқдаги хонадонда 4 киши вафот этди
Прокуратура маълумотига кўра, хонадонда ёнғин хавфсизлиги қоидалари бузилиши сабаб портлаш содир бўлган. ФВВ эса портлаш бўлганини рад этди.

Ўрта Чирчиқдаги хонадонда 4 киши вафот этди. Прокуратура маълумотига кўра, хонадонда ёнғин хавфсизлиги қоидалари бузилиши сабаб портлаш содир бўлган.
Ҳодиса сабаб бир оиладан тўрт киши (ота ва уч фарзанд) вафот этган. Яна икки киши эса турли даражада жароҳат олган.
ФВВ эса хонадонда портлаш содир бўлганини инкор этди.
"Бирламчи маълумотларга кўра ёнғиннинг сабаби, ёнғин хавфсизлиги қоидаларининг бузилганлиги яъни, уйда фойдаланишда бўлган электр жиҳозларининг сарф қувватини ҳисобга олинмасдан электр симнинг қалинлиги ҳамда сақлагичларни қийматлари нотўғри танланишидан деб тахмин қилинмоқда", дейилади вазирлик маълумотида.
Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан Жиноят Кодексининг 259-моддаси 2-қисми “а,б” бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатларини олиб бориш учун Тошкент вилояти ИИББ ҳузуридаги тергов бошқармасига юборилган.
