platina.uz
Жаҳон

Туркиядаги мактабда яна отишма рўй берди, 4 киши ҳалок бўлди

Қаҳраманмарашда саккизинчи синф ўқувчиси отишма содир этди. Аввал Сиверек шаҳрида ҳам шундай ҳодиса кузатилганди. 

Туркиядаги мактабда яна отишма рўй берди, 4 киши ҳалок бўлди

Туркиянинг Қаҳраманмараш шаҳридаги мактабда содир бўлган отишмада тўрт киши ҳалок бўлди. Шунингдек, 20 киши яраланди. Бу ҳақда NTV телеканали губернатор Мукеррем Унлуерга таяниб хабар берди.

Ўлганлардан бири ўқитувчи эди. Ҳужумчи шу мактабнинг саккизинчи синф ўқувчиси бўлган. Ярадорлардан тўрт нафари оғир аҳволда қолмоқдв.

Туркияда икки кун ичида иккинчи мактаб отишмаси содир бўлди.

Ўқ узган ўқувчи мактабнинг иккита синф хонасига кириб кетди. Унинг дастлабки нишони бешинчи синф ўқувчилари эди. Губернаторнинг сўзларига кўра, отишма содир этган шахс тартибсиз ўқ узган. Ҳужумдан кейин ўсмир ўз жонига қасд қилган.

CNN Turk хабар беришича, вилоят губернатори ўқувчининг отаси собиқ полиция ходими эканлигини қўшимча қилди. Ўқувчи унинг қуролини олгани айтилмоқда.

14 апрел куни Туркиянинг Сиверек шаҳрида мактабга қуролли ҳужум содир бўлганди. Собиқ ўқувчи бир нечта ўқувчини гаровга олди. Болалар ва ўқитувчиларни ўз ичига олган ўн олти киши яраланди. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари ҳуқуқбузарни қўлга олишга уринганда, у ўз жонига қасд қилди.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid