Хитой билан ҳисоб-китоблар энди янада қулай!
Bank of China”да хитой юанида МКБАНКнинг тўғридан-тўғри корреспондентлик ҳисобварағи очилди.

Хитойнинг энг йирик ва нуфузли банкларидан бири – “Bank of China”да хитой юанида (CNY) МКБАНКнинг тўғридан-тўғри корреспондентлик ҳисобварағи очилди.
Бу нимани англатади?
Ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари Хитой билан ўзаро ҳисоб-китобларни миллий валютада (CNY) тезкор ва ишончли тарзда, минимал харажатлар билан амалга оширади.
Экспорт-импорт энди янада содда ва фойдали бўлади.
Бизнесингизни янги даражага олиб чиқинг – имкониятдан фойдаланинг!
