platina.uz
Жамият

ДХХ хориждан бўлаётган шубҳали қўнғироқлардан огоҳлантирди

Бундай қўнғироқлар оддий телефон эмас, балки интернет ва махсус дастурлар орқали амалга оширилади. 

ДХХ хориждан бўлаётган шубҳали қўнғироқлардан огоҳлантирди

ДХХ хориждан бўлаётган шубҳали қўнғироқлардан огоҳлантирди.

Сўнгги вақтларда Ўзбекистон фуқароларининг телефон рақамларига хориждан шубҳали қўнғироқлар бўлиши кўп кузатилмоқда. Мазкур ҳолатлар юзасидан мутахассислар томонидан ўтказилган таҳлиллар натижасида қуйидагилар аниқланди.

Хусусан:

- бундай қўнғироқлар оддий телефон эмас, балки интернет ва махсус дастурлар орқали амалга оширилади. Фирибгарлар ушбу тизимлар ёрдамида ўзларининг ҳақиқий рақамларини яшириб, телефон экранида исталган давлатнинг сохта рақамини кўрсатишлари мумкин;

- улар қўнғироқни интернет орқали юбориб, рақамни аввалдан сохталаштириб қўйганликлари боис, мобил компаниялар тизимида бу қўнғироқни ким ва қаердан амалга оширганлигини аниқлаш мушкул;

- бундай рақамлар хусусида махсус базаларда ҳеч қандай маълумот бўлмайди. Бу эса уларнинг аслида СИМ-карта эмаслигини, балки қўнғироқ пайтида сохталаштирилган ва вақтинчалик рақамлар эканлигини англатади.

Таъкидлаш жоизки, шубҳали қўнғироқлар абонентлар учун қуйидаги хавфларни юзага келтиради:

- бундай хорижий рақамларга қўнғироқ қилиш телефон балансидаги маблағнинг ечиб олинишига сабаб бўлади;

- фирибгарлар ўзларини турли ташкилот ходими сифатида таништириб, шахсий маълумотлар ва банк картаси кодларини билиб олишга уринади;

- гўшакни кўтариш рақамингизнинг “фаол” эканлигини билдиради ва натижада сизга бўладиган фирибгарлик ҳужумлари сони кескин ортади;

- сизнинг овозингиз ёзиб олиниб, кейинчалик сунъий интеллект ёрдамида сохталаштириш орқали яқинларингизни алдаш учун ишлатилиши мумкин.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid