platina.uz
Иқтисод

АЁҚШлар ва бошқа жойларда нақдсиз тўлов учун шароитлар яратилади

Дам олиш кунлари хизмат кўрсатишда муаммо бўлмайди, шанба ва якшанба кунлари ҳам нотариус ва банклар ишлайди. 

АЁҚШлар ва бошқа жойларда нақдсиз тўлов учун шароитлар яратилади

1 апрелдан нақд пулсиз ҳисоб-китоблар бошланишига тайёргарлик кўриш учун АЁҚШларда ва бошқа жойларда шароитлар қилинади. Марказий банк раиси ўринбосари бу ҳақда маълум қилди.

Бу ҳақда Platina.uz мухбири хабар бермоқда. Айни пайтда Hyatt Regency меҳмонхонасида айни шу мавзуда медиамулоқот бўляпти.

Марказий банк раиси ўринбосарининг айтишича, энг аваало жойларда нақд пулсиз ҳисоблар учун инфраструктура тўлиқ янгиланади ва барча шароитлар яратилади.

Дам олиш кунлари хизмат кўрсатишда муаммо бўлмайди, шанба ва якшанба кунлари ҳам нотариус ва банклар ишлайди.

Эслатиб ўтамиз, 1апрелдан бошлаб қиймати 25 млн сўмдан ошиқ келишувлар банк орқали тўлов билан амалга оширилади. Шунингдек, алкогол ва тамаки маҳсулотлари дўконлари, ёқилғи қуйиш шохобчалари тўлиқ нақдсиз шаклга ўтади.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid