Йил бошидан бери кичик ва ўрта бизнесга 557,1 млрд сўм кредитлар ажратилди
Микрокредитбанк томонидан 2025 йилда амалга оширилган ишлар ва 2026 йил режалари тўғрисида матбуот анжумани ўтказилди.

Олий таълим ташкилотлари битирувчиларининг ишга жойлашишига кўмаклашиш бўйича “Келажакка қадам” дастури (ПҚ-61) доирасида 2026 йилда 116,2 млрд сўм кредит ажратилиши натижасида 3 600 нафар битирувчининг бандлигини таъминлаш белгиланган.
Ташқи манбалар ҳисобидан жами 400 млн долл. маблағлар жалб қилиниб, 150 млн долл. инвестиция лойиҳаларига ҳамда 175 млн долл. кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлашга йўналтирилади.
Банк томонидан йил бошидан бугунга қадар 1,7 трлн сўм шундан, кичик ва ўрта бизнесга 1,2 трлн сўм шундан, дастурлар доирасида 557,1 млрд сўм кредитлар ажратилди. Жумладан, аҳоли бандлиги таъминлашда январ-март ойида 16 719 нафар аҳоли бандлиги таъминланди. Шундан, 3 724 нафари доимий ишга жойлаштирилди ва 12 995 нафари тадбиркорликка жалб қилинди. Банк мижозлари билан ўтказилган учрашувлар (Уйчи тажрибаси) бўйича 9 852 нафар тадбиркорлар билан 488 маротаба учрашувлар ўтказилди. Учрашувларда кўтарилган 1 671 таси ижобий ҳал қилиниши натижасида 1 822 та янги иш ўрни яратилди.
ПҚ-49 сонли қарор доирасида 2026 йилда жами аҳолига (7 129 нафар) ижарага берилган 4 775 гектар (шундан, 2024-2025 йилларда 1 749 гектар ва 2026 йилда 3 026 гектар) ер майдонида “Бир контур – бир маҳсулот” тамойили асосида 362 та намунали лойиҳани амалга ошириш учун 42 та агрегатор томонидан полиз ва сабзавотлар етиштириш учун агрегаторларга 5 850 млрд сўм имтиёзли кредит ажратилади.
Мисол учун, Тошкент вилояти Паркент тумани “Шампан” маҳалласида 10 нафар ёшга (1 гектардан) ижарага берилган 10 гектар ер майдонига помидор экилади. Экин етиштириш бўйича “Транспорт Глобус” корхонаси ва ер эгалари ўртасида фючерс шартномалари имзоланиб, дастлабки ҳисоб-китобларга кўра биринчи экинда 350 тонна маҳсулот етиштирилади ва ҳар бир ёшлар 60 млн. сўм даромад олиши режалаштирилган.
26 март куни Микрокредитбанк томонидан Миллий матбуот марказида “Аҳоли бандлигини ошириш, камбағалликни қисқартириш бўйича 2025 йилда амалга оширилган ишлар ва 2026 йил режалари” тўғрисида навбатдаги матбуот анжумани ўтказилди. Унда банк бошқарув аъзолари, тегишли департамент директорлари ҳамда оммавий ахборот воситалари, журналист ҳамда блогерлар иштирок этди.
Хусусан, 2025 йилда банкнинг 92 та ҳудудий бўлинмасига бириктирилган 1 062 та маҳаллада фаолият олиб бориш учун 320 та “Маҳалла банкири”га кўмаклашиш учун, 1 062 нафар ёрдамчи агентлар шартнома асосида ишлаб келмоқда (шундан, аёл 532 та, эркак 530 та).
Ажратилган кредитлар бўйича
2025 йилда 10,2 трлн сўм, шундан, кичик ва ўрта бизнесга 7,9 трлн сўм ва дастурлар доирасида 4,2 трлн сўм кредитлар ажратилди. Шундан,
- ПҚ-312 сонли қарор доирасида 936 млрд сўм;
- “Бизнесга биринчи қадам” 456,4 млрд сўм;
- Оилавий тадбиркорлик дастури 1,6 трлн сўм;
- “Менинг маҳаллам” дастури 1,1 трлн сўм.
Аҳоли бандлиги таъминлаш борасида
2025 йилда 345 895 нафар аҳоли бандлиги таъминланди. Шундан, 122 066 нафари доимий ишга жойлаштирилди ва 223 829 нафари тадбиркорликка жалб қилинди.
Банк томонидан аҳолига таклиф этилаётган микролойиҳалар бўйича
2025 йилда 47 975 та микролойиҳага 905,1 млрд сўм кредит ажратилиши натижасида 98 305 та иш ўрни яратилди. Шунингдек, кам даромадли 11 142 та хонадонга 318 млрд сўмлик лойиҳа пакетлари етказиб берилиб, 16 704 нафар аҳоли бандлиги таъминланди.
Банк мижозлари билан ўтказилган учрашувлар (Уйчи тажрибаси)
2025 йилда банк 50 850 нафар тадбиркор билан 3 275 маротаба учрашув ўтказиб, кўтарилган 13 940 та мурожаат ҳал қилиниши натижасида 15 809 та иш ўрни яратилди.
“Бир контур-бир маҳсулот” тамойилида намунали лойиҳалар
Аҳолига (5 210 нафар) ижарага берилган 1 747 гектар ер майдонида “Бир контур – бир маҳсулот” тамойили асосида 159 та намунали лойиҳада 2,9 млрд сўм имтиёзли кредит ажратилиши натижасида даромадбоп ва экспортбоп маҳсулотлар экилди. Натижада, 34 764 тонна маҳсулот етиштирилди, шундан 2 195 тоннаси экспорт қилиниб, умумий ҳисобда 211,3 млрд. сўм даромад олинди.
“Камбағалликдан фаровонлик сари” дастури ижроси
Банкнинг 181 та ҳудудий бўлинма раҳбар ва ўринбосарлари томонидан 412 та оиланинг даромади яхшиланиб, ижтимоий реестрдан чиқарилди. Бунда,
- доимий ишга 137 нафар аҳоли жойлаштирилди;
- тадбиркорликка 84 нафар жалб этилдли;
- кредит ажратилди 2 нафарига 229 млн сўм;
- касб-ҳунарга 4 нафари ўқитилди;
- бошқа (ижтимоий, тиббий хизмат ва таълим ва тўгарак) 185 нафарига кўрилди.
Ёрдамчи агентлар томонидан маҳаллаларда амалга оширилган ишлар иш самарадорлигини баҳолаш мақсадида банкнинг “Маҳалла mkb.uz” платформаси яратилиб ишга туширилди.
Маҳалла агентлари томонидан 26,6 мингта пластик карта, 131 нафар аҳолидан 27,8 млрд сўм омонат, 2 704 нафар аҳолига 822,3 млрд сўм кредитлар ажратилишига кўмаклашилди.
2026 йил учун белгиланган вазифалар
Барча манбалар ҳисобидан 11 трлн сўмлик кредитлар ажратилади. Шундан кичик ва ўрта бизнесга 7,4 трлн сўм, шундан дастурлар доирасида 4,8 тлрн сўм кредит ажратилиб, 140 минга яқин лойиҳа амалга оширилади. Маҳаллаларни ихтисослашувидан келиб чиққан ҳолда бириктирилган 1 062 та маҳаллада 10,5 мингдан ортиқ микролойиҳаларга 347 млрд сўм кредит маблағлари ажратилади.
“Бир контур – бир маҳсулот” тамойили асосида 7 129 та деҳқон хўжаликларига ижарага берилган жами 362 та контурдаги 4 775 гектар ер майдонида агрегатор ва коператив аъзолар томонидан даромадбоп ҳамда экспортбоп маҳсулотлар экилади.
