Тожикистон президенти Ўзбекистонга келиши кутиляпти
23-29 март кунлари эса маданий алоқаларни мустаҳкамлаш ва тажриба алмашишга бағишланган "Тожикистон маданияти ва киноси кунлари" бўлиб ўтади.

Тожикистон президенти Имомали Раҳмон Ўзбекистонга келиши кутиляпти.
Икки ўртада олий даражадаги учрашувлар ва музокаралар бўлиб ўтади.
Шунингдек, 23-29 март кунлари Тошкент ва Самарқандда Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги маданий алоқаларни мустаҳкамлаш ва тажриба алмашишга бағишланган "Тожикистон маданияти ва киноси кунлари" бўлиб ўтади.
Тадбирлар доирасида уч авлод учрашувлари ва ёзувчилар, шоирлар, рассомлар ва зиёлилар адабий ва маданий мерос ҳамда икки томонлама ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қиладиган "Наврўзи олам" давра суҳбатлари бўлиб ўтади.
"Тожик киноси кунлари" дастури доирасида "Қамоқдаги балиқ", "Ҳақиқат изида", "Ҳаёт гўзал" ва "Жўра саркор" каби бадиий фильмлар намойиши ўтказилади.
Бундан ташқари, Ўзбекистон ва Тожикистон рассомлари иштирокидаги "Дўстлик оқшоми" гала-концерти, Тожикистон ижодий гуруҳларининг чиқишлари, тасвирий санъат кўргазмалари ва театрлаштирилган томошалар режалаштирилган.
