platina.uz
Жамият

Яшнободда ҳоким ёрдамчиси ва ҳокимият бўлинма раҳбари қўлга олинди

Улар яшаш хонадонини нотурар жой тоифасига ўтказиб бериш эвазига пул талаб қилган. 

Яшнободда ҳоким ёрдамчиси ва ҳокимият бўлинма раҳбари қўлга олинди

Туман ҳокимлиги мансабдорларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Коррупцияга қарши курашиш йўналишида Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган.

Унда Яшнобод тумани ҳокимининг тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва қамбағалликни қисқартириш масалалари бўйича маҳалла фуқаролар йиғинларидан биридаги ёрдамчиси ўз хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда ўзганинг 5 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Аниқланишича, ҳоким ёрдамчиси тадбиркорлик билан шуғулланмоқчи бўлган фуқаронинг кўп қаватли уйнинг 1-қаватидаги турар жой хонадонини нотурар жой тоифасига ўтказишга юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали рухсат олиб бериш ва тегишли ҳужжатларини расмийлаштиришда кўмаклашиш эвазига 5 минг АҚШ доллари талаб қилган.

Терговга қадар текширув давомида, ҳоким ёрдамчиси фуқаронинг ишини Яшнобод туман ҳокимияти бўлинма раҳбари кўмагида ҳал қилиши кераклиги маълум бўлиб, тезкор тадбир давом эттирилди ва ушбу мансабдор шахс 600 АҚШ долларини олган вақтида ушланди.

Ҳозирда қонунбузарларга нисбатан Жиноят Кодексининг 168 ва 28,211-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, "қамоқ" эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Олий таълим вазирлиги ходими 100 минг доллар билан қўлга тушганди.

У ОТМ филиалини очиш бўйича вазирлик томонидан лицензия бериш масаласини қисқа муддатда ижобий ҳал қилиб бериш эвазига пора сўраган.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid