platina.uz
Жамият

Тахиатош туманига ҳоким тайинланди

Сессияда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг раиси Аманбай Оринбаев иштирок этган.

Тахиатош туманига ҳоким тайинланди

Сдиков Исламбек Муратбаевич Тахиатош тумани ҳокими этиб тайинланди. Бугун халқ депутатлари туман кенгашининг навбатдан ташқари бўлиб ўтган.

Сессияда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг раиси Аманбай Оринбаев иштирок этган.

И.Сдиков фаолияти давомида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш ва коммуникациялар масалалари бўйича котибият бошлиғи, Хўжайли тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари – иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи лавозимларида фаолият олиб борган.

У бугунги кунга қадар Жўқорғи Кенгеснинг Саноат қурилиш, транспорт ва ахборот технологиялари масалалари қўмитаси раиси лавозимида ишлаб келган.

Туманнинг аввалги ҳокими Камилжан Айтбаев Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари – қишлоқ хўжалиги вазири лавозимига тайинланган эди.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid