Шавкат Мирзиёев Али Хоманаийнинг вафоти сабаб ҳамдардлик билдирди
Бу ҳақда Эроннинг Тошкентдаги элчихонаси хабарида маълум қилинди.

Шавкат Мирзиёев Али Хоманаийнинг вафоти сабаб ҳамдардлик билдирди. Бу ҳақда Эроннинг Тошкентдаги элчихонаси хабар берди.
Ушбу мактубда, жумладан, қуйидагилар келтирилган:
"Эрон Ислом Республикаси Олий диний раҳбари Оятуллоҳ Сайид Али Ҳоманаий Ҳазрати Олийлари ва унинг оила аъзолари вафот этгани тўғрисидаги нохуш хабар қалбларимизни қаттиқ изтиробга солди.
У ўзининг кўп йиллик самарали фаолияти давомида Эрон давлатчилигини мустаҳкамлаш, жамият барқарорлиги ва миллий қадриятларни асраб-авайлаш йўлида катта хизматлар қилди.
Ўзбекистон ва Эрон ўртасидаги кенг қамровли ҳамкорликни, ўзаро манфаатли ва узоқ муддатли шериклик муносабатларини ривожлантиришга улкан ҳисса қўшган ул зотнинг ёрқин хотираси қалбларимизда доимий сақланиб колади".
Эслатиб ўтамиз, Эрон расмийлари 1 март куни Хоманаийнинг ўлимини расман тасдиқлади.
