Бугундан Ўзбекистон суперлигаси старт олади
27 феврал санасида учта учрашув бўлиб ўтади. Бухоро шаҳрида “Бухоро” ва “Қўқон-1912” ўзаро тўқнаш келади.

27 февралдан футбол бўйича Ўзбекистон суперлигаси бошланади. Бугун Бухоро шаҳрида “Бухоро” ва “Қўқон-1912” жамоалари ўртасидаги учрашув билан футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 2026 йилги мавсуми старт олади.
Куннинг иккинчи учрашуви Андижон шаҳрида бўлиб ўтади. Унда "бургутлар" "Сўғдиёна"ни меҳмон қилади. Ушбу баҳс 18:45 га белгиланган. Куннинг сўнгги учрашувида "Пахтакор" ва "Қизилқум" ўзаро баҳс олиб боради.
1-тур ўйинларининг бошланиш вақтлари:
27 феврал
“Бухоро” – “Қўқон-1912” – 18:00
“Андижон” – “Сўғдиёна” – 18:45
“Пахтакор” – “Қизилқум” – 19:00
28 феврал
“Нефтчи” – “Машъал” – 18:45
“Локомотив” – “Сурхон” – 19:00
“Динамо” – “Навбаҳор” – 19:15
1 март
ОКМК – “Бунёдкор” – 19:00
“Насаф” – “Хоразм” – 19:15.
