Полша Россиядан совет даври учун компенсация талаб қилмоқчи
Бош вазир Доналд Тускнинг буйруғи билан Россиянинг Полшадаги "тарихий жиноятлари" бўйича тергов бошланган.

Полша расмийлари Россияни Совет Иттифоқи таъсирида бўлган давр учун компенсация талаб қилиш учун судга беришга тайёрланмоқда.
Financial Times газетасининг хабар беришича, ҳозирда Бош вазир Доналд Тускнинг буйруғи билан Россиянинг Полшадаги "тарихий жиноятлари" бўйича тергов олиб борилмоқда.
Ян Карски номидаги Ҳарбий йўқотишлар институти директори Бартош Гондек Россия бўйича тергов нацистлар ваҳшийликларини тергов қилишдан кўра "кенгроқ" бўлишини айтди, чунки "Полша Совуқ уруш даврида қирқ ўн йиллик давомида Совет Иттифоқи таъсирида қолди".
Гондекнинг фикрича, Москвадан компенсация миқдори 2022 йилда Полша Берлиндан сўраган миқдордан ошиб кетиши мумкинми ёки йўқми, айтишга ҳали эрта.
Гондекнинг сўзларига кўра, институтнинг совет даври бўйича тарихчилар жамоаси Германия бўйича терговга қараганда каттароқ қийинчиликларга дуч келмоқда.
Бунинг сабаби, полшалик тарихчиларнинг махфий Россия архивларига кириш ҳуқуқи йўқлиги билан боғлиқ, деб қўшимча қилди директор. Ўтган йилнинг декабрь ойида Полша Иккинчи Жаҳон уруши пайтида содир этилган уруш жиноятлари учун Германияга қарши 1,3 триллион евро миқдорида компенсация талабини қўйган эди. 2022 йилда Германияга қарши талабларни илгари сурган Полшанинг ўнг қанот мухолифат партияси "Қонун ва адолат" дан Европа Парламенти аъзоси Аркадиуш Муларчик ўз партияси кейинчалик Россияга талаблар қўйиш ниятида бўлганини айтди.
"Россиядан товон пули масаласини кўтариш, асосан, асосий масаладан: Германиянинг ҳали ҳам ҳал қилинмаган масъулиятидан қочишга уринишдир", деди Муларчик.
Унинг қўшимча қилишича, Туск Россиядан товон пули талаб қилиш орқали "сиёсий манфаат изламоқда".
