platina.uz
Жамият

Ургутда "ҳужра" ташкил қилган шахс аниқланди

Махсус диний маълумотга эга бўлмаган фуқаро 7 нафар ўғил болага ноқонуний тарзда диний сабоқ бериш билан шуғулланган. 

Ургутда "ҳужра" ташкил қилган шахс аниқланди

Ноқонуний диний сабоқ бериш ҳолати аниқланди.

Давлат хавфсизлик хизматининг Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси ҳамда Ички ишлар органлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган.

Унда Фарғона вилоятининг Тошлоқ туманида яшовчи, 1991 й.т. фуқаро Ургут тумани “Дўстлик” маҳалласидаги хонадонлардан бирини ижарага олиб, “ҳужра” ташкил қилганлиги ҳолати фош этилди.

Аниқланишича, махсус диний маълумотга эга бўлмаган ва тегишли рухсатнома олмаган мазкур шахс моддий манфаатдорлик эвазига, 2011-2016 йиллар оралиғида туғилган 7 нафар ўғил болаларга ноқонуний диний сабоқ бериш билан шуғулланган.

Ҳозирда унга нисбатан Жиноят Кодексининг 2292-моддаси 2-қисми (диний таълимотдан сабоқ бериш тартибини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid