Баҳодир Ҳудойқулов Чироқчи тумани ҳокими этиб тайинланди
Туманнинг аввалги ҳокими Файзулло Юсупов Президент селекторида ишдан олинганди.

Баҳодир Ҳудойқулов Чироқчи тумани ҳокими этиб тайинланди. Бу ҳақда Қашқадарё вилояти ҳокимлиги хабар берди.
Бугун халқ депутатлари Чироқчи тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Унда ташкилий масала кўриб чиқилди.
Сессияда депутатлар Худойқулов Баҳодир Худоёровични Чироқчи тумани ҳокими лавозимига тасдиқлашди.
Баҳодир Худойқулов - 1985 йилда туғилган. У Самарқанд давлат университети ва Тошкент давлат юридик институтларини тамомлаган. Фаолияти давомида 2018-2024 йилларда Чироқчи тумани прокурори вазифасида ҳам ишлаган.
Тайинловга қадар у Шаҳрисабз тумани прокурори лавозимида ишлаб келаётган эди.
Чироқчининг аввалги ҳокими Файзулло Юсупов президент селекторида, 2025 йил ноябрида ишдан олинганди.