Трамп: Ҳиндистон Россия нефтини сотиб олмасликка рози бўлди
АҚШ Ҳиндистон товарларига қўйилган тарифларни 50 фоиздан 18 фоизга туширади. Россия ҳозирча бу гапларга изоҳ бермади.

АҚШ ва Ҳиндистон ўртасида савдо битими: Деҳли Россия нефтини сотиб олишни тўхтатади.
Битимга кўра, АҚШ Ҳиндистон товарларига қўйилган тарифларни 50% дан 18% га туширади, Ҳиндистон эса Россия нефтини сотиб олишни тўхтатиб, АҚШдан ва бошқа манбалардан энергия ва бошқа маҳсулотларни харид қилишга рози бўлди.
АҚШ президенти Доналд Трамп душанба куни Ҳиндистон билан савдо битими эълон қилди, унга кўра АҚШ Ҳиндистон товарларига қўйилган тарифларни 50%дан 18%га туширади, бунинг эвазига Ҳиндистон Россия нефтини сотиб олишни тўхтатади.
Трамп бу битим ҳақида Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди билан телефон орқали суҳбатдан сўнг ижтимоий тармоқларда эълон қилди. У Ҳиндистон энди нефтни АҚШдан, шунингдек, потенциал равишда Венесуэладан сотиб олишини таъкидлади.
Оқ Уй расмийсининг Reuters агентлигига берган маълумотига кўра, АҚШ Ҳиндистоннинг Россия нефтини сотиб олиши сабабли қўллаган жазо чораси сифатидаги 25% тарифни бекор қилмоқда. Бу тариф аввалги 25% ўзаро тариф даражасига қўшилган эди.
Янгилик эълон қилингач, АҚШ биржасида рўйхатдан ўтган йирик ҳинд компаниялари акциялари кескин ўсди. ИТ-консалтинг фирмаси Infosys 4,3%га, Wipro 6,8%га, HDFS Bank 4,4%га ўсди, шунингдек, iShares MCCI India биржада савдо қилинадиган фонди 3%га кўтарилди.
Моди Ҳиндистонни "American Buy" тамойилини анча юқори даражада қўллашга ваъда берди, шунингдек, Трампнинг қўшимча қилишича, Ҳиндистон 500 миллиард доллардан ортиқ миқдорда АҚШ энергияси (шу жумладан кўмир), технология, қишлоқ хўжалиги ва бошқа маҳсулотларни сотиб олади.
"Ҳиндистон АҚШга қарши тариф ва нотариф тўсиқларини нол даражасига тушириш йўлида ҳаракат қилмоқда", — деди Трамп Ҳиндистон ҳақида.
Трамп лавозимга қайтиб, ўтган йили АҚШ тариф ставкаларини икки хонали даражага кўтаргунга қадар Ҳиндистон дунёдаги энг юқори тарифларга эга мамлакатлардан бири бўлган.
Жаҳон савдо ташкилоти маълумотларига кўра, Ҳиндистоннинг оддий қўлланиладиган тариф даражаси 15,6%, самарали қўлланиладиган тариф эса 8,2%ни ташкил этган.