Азизбек Икромов фавқулодда вазиятлар вазири лавозимига тайинланди
Бунгача у Фарғона вилояти ИИБ бошлиғи эди.

Президентининг фармони билан Азизбек Исраилович Икромов Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазири лавозимига тайинланди.
Бунгача у Фарғона вилояти ИИБ бошлиғи эди.
Бундан илгарироқ Азизбек Икромов номзоди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан маъқулланган эди.
ФВВ раҳбари лавозимида аввал Ботир Қудратхўжаев ишлаб келаётганди.