platina.uz
Жамият

Тошкентда радикалчилар билан алоҳида гуруҳлар ишлайди

Мақсад – адашганни тўғри йўлга қайтариш, жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш.

Тошкентда радикалчилар билан алоҳида гуруҳлар ишлайди

Тошкентнинг ҳар бир туманида “Қайтарув гуруҳлари” фаолияти доимий асосда ташкил қилинади. Мақсад – адашганни тўғри йўлга қайтариш, жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш.

Ушбу гуруҳларга Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси, Тошкент ислом институти, “Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юрти, Ўзбекистон Миллий университетининг етук мутахассислари жалб қилинади. Гуруҳ аъзолари моддий рағбатлантирилади.

"Юртимизда эътиқод эркинлиги Конституция билан мустаҳкамланган ва диний бағрикенглик сиёсати давом эттирилади. Лекин бугун турли радикал ва экстремистик ғоялар ахборот технологиялари орқали ёшларимиз онгини заҳарлашга уриняпти. Фақат жазо ва тақиқ билан бу муаммони ҳал қилиб бўлмайди", дейилади президент ўтказган йиғилишда.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid