platina.uz
Спорт

Жаҳон чемпионати кубоги Тошкентга олиб келинади

Тўлиқ соф олтиндан ясалган ушбу кубок 6 килограммдан ошиқроқ оғирликда бўлиб, 1974 йилда яратилган. 

Жаҳон чемпионати кубоги Тошкентга олиб келинади

Жаҳон чемпионати кубоги 28 январ куни Тошкентга олиб келинади.

Cоcа-Cola томонидан тақдим этилаётган ФИФА World Cup™ Trophy Tour доирасида Жаҳон чемпионати кубоги Тошкент шаҳрига келиб, минглаб футбол мухлисларига уни шахсан кўриш имкониятини тақдим этади.

Тошкент глобал маршрутдаги асосий бекатлардан бири бўлади. Ушбу тадбир миллий терма жамоанинг тарихий ютуғи — Ўзбекистоннинг илк бор ФИФА Жаҳон чемпионати 2026 га чиқиши муносабати билан алоҳида аҳамиятга эга.

Бу ўзбек футболи ва мамлакат бўйлаб миллионлаб мухлислар учун муҳим босқичдир. Тошкентда Cоcа-Cola томонидан тақдим этилаётган ФИФА Жаҳон чемпионати кубоги саёҳати Ўзбекистон Футбол Ассоциацияси кўмагида ташкил этилмоқда.

Бешинчи марта ўтказилган саёҳат давомида ушбу афсонавий кубок ФИФА га аъзо 211 та давлатдан 182 тасига ташриф буюрди.

Кубок саёҳатининг расмий очилиши 2026 йил 3 январда Саудия Арабистонининг пойтахти Риёдда бўлиб ўтди. Саёҳат давомида кубок 30 та ФИФА га аъзо давлатда бўлади.

Бу сафарги саёҳат алоҳида аҳамият касб этмоқда, чунки у биринчи кубок саёҳати ўтказилганидан роппа-роса 20 йил ўтганини белгилайди. Шу вақт ичида 182 дан ортиқ мамлакатдан тўрт миллиондан зиёд мухлис маданият ва авлодларни бирлаштирувчи ноёб футбол тажрибасининг бир қисмига айланди.

Cоcа-Cola компаниясининг Глобал активлар ва ҳамкорликлар бўйича вице-президенти Майкл Вайнер барча Ўзбекистонликларни Жаҳон чемпионатининг ҳақиқий кубогини томоша қилишга таклиф қилди. Мухлислар Тошкентда Жаҳон чемпионати кубогини кўриш учун чипта ютиб олиш имкониятига ҳам эга.

Кубок ҳақида маъумот

Тўлиқ олтиндан ясалган кубок 6,175 килограмм оғирликда бўлиб, 1974 йилда яратилган. Дизайнда иккита инсон фигурали Ер шарини кўтариб турган ҳолда тасвирланган. Асл кубокка тегиш фақат чекланган шахслар гуруҳига — собиқ жаҳон чемпионлари, давлат раҳбарлари ва ФИФА Президентига рухсат этилган.

Жаҳон чемпионати ҳақиқий кубоги жаҳон чемпионаларига топширилади, аммо у доимий равишда ФИФА мулки бўлиб қолади. Яъни ғолиб жамоага дастлаб асл кубок топширилади, кейинчалик эса олтин қоплама билан қопланган Жаҳон чемпионати кубоги берилади.

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid