platina.uz
Сиёсат

Садир Жапаров тожик-қирғиз чегарасидаги можарони тўхтатишда Шавкат Мирзиёевнинг ўрнини эътироф этди

Ўзбекистон президенти икки қўшни давлат раҳбарлари билан гаплашиб, музокаралар учун туртки берган. 

Садир Жапаров тожик-қирғиз чегарасидаги можарони тўхтатишда Шавкат Мирзиёевнинг ўрнини эътироф этди

Қирғизистон президенти тожик-қирғиз чегарасидаги можарони тўхтатишда Шавкат Мирзиёевнинг ҳам муҳим ўрни бўлганини билдирди.

Қирғизистонда Президент Садир Жапаровнинг раҳбарлик фаолиятига 5 йил тўлгани муносабати билан 4 қисмдан иборат “Президент” ҳужжатли фильми тақдим этилди. Унда Жапаров тожик-қирғиз чегарасида муаммода Шавкат Мирзиёевнинг хизматларини эътироф этган.

Жапаровга кўра, Ўзбекистон Президенти доимий равишда минтақавий низоларни тинч йўл билан ҳал қилишга чақириб келади.

У икки қўшни давлат раҳбарларига "фурсатни бой бермасдан, ўзаро келишувга бориш лозимлигини" айтиб, музокаралар учун туртки берган.

Қирғизистон Ташқи ишлар вазири Жээнбек Кулубаев Шавкат Мирзиёевнинг минтақавий интеграция борасидаги қарашларини шундай изоҳлаган:

"Шавкат Мирзиёев Қирғизистон ва Тожикистонни чегарадаги можароларни тўхтатишга ундади, чунки ҳар қандай низо бутун минтақанинг имиджига салбий таъсир қилади.

Президентнинг айтишича, агар минтақада беқарорлик бўлса, хорижий инвесторлар ва туристлар келмайди, чунки улар Марказий Осиёни бир бутун минтақа сифатида кўради".

Эслатиб ўтамиз, ўтган йиллар давомида тожик-қирғиз чегарасида қатор можаролар юз берди. Жумладан, шундай тўқнашувлардан бири 2024 йил май рўй берганди.

Ниҳоят 2025 йил март ойида Садир Жапаров ва Эмомали Раҳмон чегара бўйича келишувни имзоладилар.

Қирғизистон ва Тожикистон ўртасидаги қарийб 1000 км узунликдаги чегара вақти-вақти билан тўқнашув зонасига айланиб қолганди.

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid