Халқаро қидирувда бўлган икки шахс Грузиядан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди
Улар йирик миқдордаги фирибгарлик ва одам савдосида айбланган.

Тбилиси халқаро аэропортида Грузия расмийлари икки шахсни Ўзбекистон Ички ишлар вазирлигининг Интерпол Миллий марказий бюроси вакилларига топширдилар.
Улар йирик миқдордаги фирибгарлик ва одам савдоси айбловлари билан халқаро миқёсда қидирувда бўлган.
Грузия ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари қидирувда бўлган шахсларнинг чегарадан ўтишини аниқладилар ва уларни мамлакат ҳудудида ҳибсга олдилар.
Ушбу шахсларни Ўзбекистонга ўтказиш Интерполнинг Тошкент ва Тбилисидаги Миллий бюролари ўртасидаги яхши мувофиқлаштирилган ҳамкорлик, шунингдек, Интерполнинг халқаро форумларидаги музокаралар туфайли амалга оширилди.
Ўзбекистон Бош прокуратурасининг илтимосига биноан ва тергов материаллари асосида Грузия Адлия вазирлиги экстрадиция сўровини қондирди.
Тошкентга етиб келганларидан сўнг, айбланувчилар жиноий жавобгарликка тортиш учун ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларига топширилган.