platina.uz
Жамият

Ўзбекистон илк бор ўз сунъий йўлдошини ишга туширмоқчи

Илк марта ўзбек фазогирини фазога учиришга ҳам тайёргарлик кўрилмоқда.

Ўзбекистон илк бор ўз сунъий йўлдошини ишга туширмоқчи

Ўзбекистон илк бор ўзининг сунъий йўлдоши ва фазогирини космосга учиришга тайёргарлик кўрмоқда. Президент Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномасида ушбу янгиликни эълон қилди.

“Мустақил Ўзбекистон тарихида илк бор космик соҳада сунъий йўлдош ва биринчи ўзбек фазогирини учириш бўйича ишларни бошладик. Бу – Янги Ўзбекистоннинг илмий, технологик ривожланиши, умуман миллий тараққиётимизни янги босқичга олиб чиқишга катта туртки беради, деб ишонч билан айта оламан”, - деди давлат раҳбари.

Шунингдек, 2028 йил Самарқандда “Халқаро астронавтика конгресси”ни ўтказиш бўйича пухта тайёргарлик кўрилаётгани таъкидланди.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid