platina.uz
Маданият

Сеҳрландия: илк 3D мултфилм премьераси бўлиб ўтди

Унинг биринчи намойишида Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева ўғли билан иштирок этди.

Миллий кино санъати саройида "Сеҳрландия: қаҳрамонлик миссияси" мултфилми премьераси бўлиб ўтди. Унда Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева ўғли билан иштирок этди.

"Болани алдаб бўлмайди. Улар ёлғонни ҳам, ҳақиқатни ҳам дарров ҳис қилади. Агар бола экрандан кўз узмай ўтирган бўлса — демак, ижодкор ўз ишини чин дилдан қилган. Шу маънода, бу мултфилм болаларнинг қалбидан жой олганини ўз кўзим билан кўрдим.

Ўзбекистон тарихида илк бор 3D форматда ишланган тўлиқ метражли анимацион филм — бу биринчи қадам. Лекин энг муҳими — бу қадам ташланди. Она сифатида айтаман: болаларимиз ўз тилида, ўз руҳиятига яқин, замонавий мултфилмларни кўриб улғайиши жуда муҳим", деди Саида Мирзиёева.

Мултфилм Болалар контентини ривожлантириш маркази буюртмасига асосан тайёрланди. Мултфилм режиссёри Азимжон Раҳимжонов. Мултфилмда таниқли актёрлар Боир Холмирзаев, Беҳзод Муҳаммадкаримов, Алишер Узоқов, Шаҳзода Муҳаммадова, Абдураҳим Абдукаримов, Улуғбек Шодибеков, Жаҳонгир Хўжаев, Бадриддин Ҳусниддинов, Собиржон Раҳимжонов кабилар овоз берган.

Мултфилмни 25 декабрдан бошлаб Ўзбекистон кинотеатрларида томоша қилиш мумкин.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid