platina.uz
Жамият

Алишер Султонов лавозимидан озод этилди

У Президентнинг энергетик хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси лавозимида ишлаётганди

Алишер Султонов лавозимидан озод этилди

Алишер Султонов лавозимидан олинди.

Президентнинг фармони билан, Алишер Саидаббосович Султонов Ўзбекистон Республикаси Президентининг энергетик хавфсизлик бўйича вакили лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.

Алишер Султонов 2015-2018 йилларда "Ўзбекнефтгаз"га раҳбарлик қилган, 2017 йил ноябридан Бош вазир ўринбосари — Геология, ёқилғи-энергетика комплекси, кимё, нефт-кимё ва металлургия саноати масалалари комплекси раҳбари лавозимида фаолият кўрсатган.

2023 йил майида у президентнинг нефт-газ, кимё ва энергетика масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимида ишлаётгани маълум бўлганди.

Унинг ишдан кетиш сабаби ҳозирча мавҳумлигича қолмоқда. У шу йил июлда ушбу лавозимга қайта тайинланганди.

Султонов энергетика вазири бўлиб ҳам ишлаган. Ўша пайтда берган интервюсида "газимиз учта Ўзбекистонни боқишга етади" деган эди.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid