Жиззах вилояти ҳокими ўринбосари в.б Ўткиржон Муйсиналиев ишдан олинди
Муйсиналиев шу йилнинг феврал ойида лавозимга келганди. Унинг ўрнини Азиз Ибрагимов эгаллади.

Жиззах вилояти ҳокими ўринбосари алмашди.
Жумладан, инвестициялар, саноат ва савдо бошқармаси бошлиғи вазифасини вақтинча бажарувчи Муйсиналиев Ўткиржон Алишерович лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда Platina.uz манбаси хабар берди.
Ўткиржон Муйсиналиев шу йилнинг феврал ойида лавозимга келганди.
Ибрагимов Азиз Хаитжон ўғли Жиззах вилояти ҳокими ўринбосари — инвестициялар, саноат ва савдо бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи лавозимига тайинланди. У аввал вилоят инвестициялар, саноат ва савдо бошқармаси бошлиғи ўринбосари сифатида ишлаган.