Комил Алламжонов яна бир лавозимга тайинланди
У Президент администрацияси раҳбарининг маслаҳатчиси лавозимида ҳам фаолиятини давом эттиради.

Комил Алламжонов маслаҳатчи-вакил – Президент администрациясининг АҚШдаги вакили лавозимига тайинланди.
Шу билан бирга, у Президент администрацияси раҳбарининг маслаҳатчиси лавозимида ҳам фаолиятини давом эттиради.
Шу йил июн ойида Комил Алламжонов Президент администрацияси раҳбарининг жамоатчилик асосида мустақил маслаҳатчиси лавозимига тайинланганди.