platina.uz
Жамият

Трансплантация амалиётига тайёрланиш тартиби белгиланди

Бемор ва донордан амалиётдан олдин розилик олинади ҳамда у видеоёзувга қайд этилади. Улар операциядан кейин 21 кунгача реабилитацияда бўлади. 

Трансплантация амалиётига тайёрланиш тартиби белгиланди

Инсон аъзолари трансплантацияси амалиётига тайёрлаш тартиби белгиланди

Адлия вазирлиги "Давлат соғлиқни сақлаш тизимидаги тиббиёт муассасаларида реципиент ҳамда тирик донорни трансплантация амалиётига тайёрлаш ва уларнинг амалиётдан кейинги реабилитацияси ва кузатувда бўлиш тартиби тўғрисида"ги низомни рўйхатдан ўтказди (рўйхат рақами: 3708, 21.11.2025 й.)

Мазкур Низомда давлат тиббиёт муассасаларида реципиентлар ва донорларни трансплантация амалиётига тайёрлаш ва уларнинг амалиётдан кейинги реабилитацияси ва кузатувда бўлиш тартиби белгиланди.

Низомга кўра, Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 13 июндаги 333-сон қарорида кўрсатилган давлат тиббиёт муассасалари реципиентлар ва донорларни трансплантация амалиётига тайёрлашдан олдин, уларнинг соғлиғи бўйича махсус тиббий тайёрлов чораларини амалга оширади.

Реципиент ва донордан трансплантация амалиётидан олдин розилик олинади ҳамда у видеоёзувга қайд этилади.

Реципиентлар ва донорлар трансплантацияси амалиётидан сўнг 21 кунгача реабилитацияда бўлади, реабилитациядан кейин эса улар ҳудудий тиббиёт муассасаларида диспансер назоратига олинади.

Реципиентлар диспансер назоратида бўлган вақтда шифокорлар томонидан бепул иммуносупрессив дори воситалари билан таъминланади, дейилади низомда.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid