Хonsaroy бош директори қамалгани ҳақида хабар тарқалди
Ушбу маълумотга ойдинлик киритиш мақсадида Platina.uz Бош прокуратура матбуот хизмати билан боғланди.

Бош прокуратура Хonsaroy қурилиш компанияси бош директори Фарида Қулматовани қамоққа олгани ҳақида хабарлар тарқалди.
Маълумотларга кўра, Яшнобод тумани суди уни 190 миллиард сўм пулни ноқонуний ўзлаштирганликда айблаган.
Бош прокурор матбуот котиби Ҳаёт Шамсуддинов Platina.uz сайтининг мазкур сўровига жавоб беришни истамади.
Мустақил ўрганишларга кўра, Қулматова қамоқда эмас, у Инстаграм саҳифасига сторис ва постлар қўйиб турибди.