Жаҳон чемпионатига чиққан жамоалар сони 42 тага етди
Кариб ҳавзасида жойлашган Кюрасао мамлакати термаси илк бор мундиалда ўйнайди. Ушбу давлат ҳудуди атиги 430 кв кмни ташкил этади.

2026 йилда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатига ҳозирда камида 42 та давлат йўлланма олди.
18 ноябр оқшомида Австрия, Швейцария, Испания, Белгия, Шотландия, Панама, Гаити ва Кюрасао каби давлатлар ўз ўринларини банд қилишди.
Испания Туркия билан 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади, Шотландия 10 киши бўлиб қолган Данияни 4:2 ҳисобида мағлуб этди, Австрия эса Босния ва Герцеговинага қарши ўз уйида 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади.
Келгуси йилги турнир учун энди атиги олтита ўрин қолди.
ЖЧга чиққан терма жамоалар:
Мезбон давлатлар: Канада, Мексика, Америка Қўшма Штатлари.
Осиё: Австралия, Эрон, Япония, Иордания, Қатар, Саудия Арабистони, Жанубий Корея, Ўзбекистон.
Африка: Жазоир, Кабо-Верде, Миср, Гана, Фил Суяги соҳили, Марокаш, Сенегал, Жанубий Африка, Тунис.
КОНКАКАФ: Кюрасао, Гаити, Панама
Европа: Австрия, Белгия, Хорватия, Англия, Франция, Германия, Нидерландия, Норвегия, Португалия, Шотландия, Испания, Швейцария
Жанубий Америка: Аргентина, Бразилия, Колумбия, Эквадор, Парагвай, Уругвай.