Тожикистоннинг Ўзбекистондаги элчиси ўзгарди
Ушбу лавозимни Насриддин Исматулло эгаллади. У Тожикистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари бўлиб ишлаган.

Тожикистоннинг Ўзбекистондаги элчиси ўзгарди.
Абдужаббор Раҳмонзода Тожикистоннинг Ўзбекистондаги элчиси лавозимидан озод қилинди.
Президент Имомали Раҳмоннинг фармони билан 2021 йил 4 майдан бери Тожикистоннинг Ўзбекистондаги элчиси бўлиб ишлаган Абдужаббор Раҳмонзода лавозимидан озод қилинди.
Унинг ўрнига илгари Тожикистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари бўлиб ишлаган Насриддин Исматулло тайинланди.
Ўтган ҳафта охирида Тожикистоннинг АҚШдаги элчиси лавозимидан озод қилинган Фаррух Ҳамрализода ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланганди.
Ҳамрализода 2020 йилдан бери Тожикистоннинг АҚШдаги элчиси бўлиб ишлаган.
Унинг ўрнини собиқ иқтисодий ривожланиш вазири Завқи Завқизода эгаллади.