ЯТТларга фирма номига эга бўлишга рухсат берилади
Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари бузилгани учун юридик шахсларга жарима қўлланилганда, уларнинг мансабдор шахсларини маъмурий жавобгарликка тортиш тартиби бекор қилинади.

2026 йилдан ЯТТларга фирма номига эга бўлишга рухсат берилади.
Бизнес юритишни ҳамда лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини соддалаштиришга доир навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–214-сон, 14.11.2025 й.) қабул қилинди.
Фармонни қабул қилишдан асосий мақсад этиб тадбиркорларнинг маъмурий харажатларини 90 млрд сўмгача қисқартириш, давлат органлари билан ўзаро ҳамкорлик жараёнларида 15 кунгача вақтини тежаш белгиланди.
Фармонга кўра, 2026 йил 1 январдан “Бизнесни 15 дақиқада бошлаш” тамойили асосида тадбиркорларни давлат рўйхатидан ўтказишда бир вақтнинг ўзида қуйидаги хизматлар кўрсатилади:
- электрон рақамли имзо калитини бериш;
- банк ҳисобварақларини очишга ариза топшириш ҳамда уларни фаоллаштириш;
- айрим фаолият турлари бўйича лицензия, рухсатнома олишга ариза ёки хабарнома юбориш;
- кўчмас мулк ижара шартномасини расмийлаштириш;
- ҚҚС тўловчиси гувоҳномасини олиш;
- онлайн назорат-касса машиналарини онлайн равишда харид қилиш ва уларни солиқ органларида рўйхатдан ўтказиш;
- юридик шахс раҳбарини тайинлаш ва уни “Ягона миллий меҳнат тизими” идоралараро дастурий-аппарат комплексида ҳисобга қўйиш.
“Бизнесни 15 дақиқада бошлаш” тамойили доирасида:
- тадбиркор ҳар бир хизматдан ўз танлови асосида ихтиёрий равишда фойдаланади;
- танланган хизматлар бўйича ягона QR код орқали тўловни амалга ошириш имконияти яратилади.
2026 йил 1 январдан:
▪️ ЯТТларга фирма номига эга бўлишга рухсат берилади;
▪️тадбиркорларнинг бирламчи маълумотлари ўзгарганда ушбу маълумотлар бўйича ўзгартиришлар ЯТТ гувоҳномасига, лицензия, рухсатнома ва хабарномаларга автоматик тарзда бепул киритилади.
2026 йил 1 мартдан:
- лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари соҳасидаги ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун юридик шахсларга жарима қўлланилганда, уларнинг мансабдор шахсларини маъмурий жавобгарликка тортиш тартиби бекор қилинади;
- “Лицензия” ахборот тизимида лицензия ва рухсат бериш хусусиятига эга ҳужжатларни олишда қуйидагиларни назарда тутувчи ихтиёрий дастлабки баҳолаш хизмати йўлга қўйилади.