ЖСТга қўшилишда яна иккита давлат қолди
Ўзбекистон Эквадор билан ЖСТга қўшилиш бўйича музокараларни якунлади.

Жаҳон савдо ташкилотига қўшилиш йўлида Эквадор билан бозорга кириш доирасидаги икки томонлама музокаралар бўйича келишувга эришилган. Бу ҳақда Президентнинг ЖСТ бўйича вакили Азизбек Урунов маълум қилди.
“Эквадор томонига конструктив мулоқот ва қўллаб-қувватлаш учун самимий миннатдорлик билдираман. Биз бу жараёнга тўлиқ ишонамиз ва биргаликдаги саъй-ҳаракатларимиз билан фахрланамиз. Ишлар давом этмоқда — олдинда ЖСТнинг яна иккита аъзоси турибди”, деб ёзган Урунов.
Аввалроқ Ўзбекистон Канада ва Панама билан ЖСТга аъзо бўлиш бўйича музокараларни якунлаган эди.
Шунингдек, америкалик сенатор Жексон-Вэник тузатишини бекор қилиш ниятини билдирганди. Бунинг учун эса Ўзбекистон энг муҳим шартни бажаришга яқин турибди.