Тошкентда тиббиёт ходимлари байрамига 1,2 млрд сўм сарфланади
Маблағлар пойтахт соғлиқни сақлаш бош бошқармасига ажратилади.

Тошкент шаҳрида “Тиббиёт ходимлари куни”га бағишланган байрам тадбирларини юқори савияда ташкил этиш ва ўтказиш учун 1,2 млрд сўм пул сарфланади.
Маблағлар шаҳар маҳаллий бюджетининг захира жамғармаси ҳисобидан пойтахт соғлиқни сақлаш бош бошқармасига ажратилади.
Тошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари (Б.Ҳайдаров) ажратилган маблағ ижроси бўйича халқ депутатлари шаҳар кенгашига ҳисобот киритиши белгиланган.
Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси (Б.Исабеков) ажратилган маблағни ўрнатилган тартибда ва мақсадли сарфланишини таъминлайди.
Маълумот учун, Ўзбекистонда ноябр ойининг иккинчи якшанбаси тиббиёт ходимлари куни сифатида нишонланади.